Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашгани, бундан хурсанд экани, унга Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказгани ҳақида хабар берди.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

«Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.