Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 16 август куни мамлакат учун Европа Иттифоқига аъзо бўлиш энди устувор вазифа эмаслигини, бироқ Анқара аъзолик учун эшикларни ёпмаётганини маълум қилди.
«Энди Европа Иттифоқи биз учун устувор йўналиш эмас», — деди Эрдўған «Al Jazeera» телеканалига берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ғоясидан воз кечмаган, аммо бу масала энди биринчи ўринда турмайди.
Унинг фикрича, агар Европа Иттифоқи Туркияни рад этишда давом этса, ўзи ютқазади.
Туркия 1999 йилдан буён Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга. Иттифоққа қўшилиш бўйича музокаралар 2005 йилда бошланган, аммо ҳозир турли масалалардаги келишмовчиликлар туфайли деярли музлатиб қўйилган.









