Тошкент вилояти Марказий Осиёда ҳам алоҳида аҳамиятга эга – Япония вакили
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган Invest in Tashkent region форуми давом этмоқда. Унда турли халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукумат делегациялари, институционал инвесторлар ва бизнес вакиллари иштирок этяпти.
Айтиш жоизки, 2015 йилдан 2018 йилгача ички минтақавий маҳсулотнинг икки маротабага кўпайиши таъминланган, динамик ривожланаётган пойтахт вилояти иқтисодиётнинг реал секторига капитал қўйилмалар учун ноёб майдончадир.
Форумда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Монео Такасаканинг айтишича, Тошкент вилояти ўзига хос инфраструктураси, бошқа ҳудудлар билан осон боғланиши, қишлоқ хўжалиги учун мос иқлими билан ажралиб туради. Шунинг учун бу ҳудуд нафақат Ўзбекистоннинг ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга, балки Марказий Осиёда ҳам алоҳида ўрин тутади.
«Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вилоятнинг молиявий тараққиёти йўлида япон инвесторлари ташриф буюришини қўллаб-қувватлайди», дейди хорижлик вакил ўз нутқида.
Яна бир халқаро вакиллардан бири - Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Аукес Гракерс ҳам Ўзбекистоннинг охирги бир неча йиллик тараққиёти ҳақида ўз таҳлилларини билдириб ўтди.
«Ўзбекистонда амалга оширилиши керак бўлган стратегия учта қисмдан иборат: биринчиси, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда унинг улушини оширишга қаратилган бўлса, иккинчи асосий мақсад эса энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтиришда намоён бўлади.
Ва ниҳоят охиргиси, боғлиқлик билан изоҳланади. Бунда Республикадаги ҳар бир ҳудуднинг бир-бири билан боғлиқлигини таъминлаган ҳолда уларга инвестициялар киритиш лозим», - дея таъкидлади Аукес Гракерс.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда хусусий компанияларнинг маркетинг соҳасида рақобатбардошлигини янада ошириш, уларни замонавийлаштириш ҳам муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Тошкент вилоятида ҳам инвесторлар кўпайиши учун юқоридагиларга аҳамият бериш зарур.
Шунингдек, форумда маълумот берилишича, вилоятда республиканинг 15.3 фоиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Республика бўйича ишлаб чиқарилаётган 45 фоиз электр энергия, 98 фоиз кўмир, 43 фоиз цемент Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024