Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ жанубидаги тартибсизликлар вақтида 120 киши жароҳатланди
Намойиш қатнашчилари ўтган ҳафтада ушбу портга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйишган, натижада порт фаолияти тўхтаб қолганди.
Фото: aa.com.tr
Ироқ жанубидаги Умм-Қаср порти ҳудудида намойишчилар ва куч ишлатиш тизимлари ходимлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида 120 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали хабар берди.
Намойиш қатнашчилари ўтган ҳафтада ушбу портга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйишган, натижада порт фаолияти тўхтаб қолганди.
Умм-Қаср Ироқ учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, импорт озиқ-овқат маҳсулотларининг сезиларли қисми шу порт орқали келтирилади.
Хабар қилинишича, мамлакат ИИВнинг тартибсизликларга қарши курашиш бўлинмаси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газлар ҳамда ўқотар қуроллардан фойдаланган.
Ироқда октябрдан буён турмуш шароитларининг ёмонлиги, ишсизликнинг ўсиши ва коррупцияга қарши намойишлар давом этмоқда. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026