Покистон мухолифати етакчиси мамлакат бош вазирини ағдариш билан таҳдид қилди
1 ноябрь куни Фазл-ур-Раҳмон мамлакат бош вазиридан 48 соат ичида истеъфога чиқишни талаб қилди.
"Бош вазирнинг истеъфога чиқиш учун 48 соат вақти бор. Акс ҳолда бошқа стратегияни танлашга мажбур бўламиз", деди Раҳмон.
Покистондаги "Жамоат уламои Исломи" (ЖУИ) диний партияси етакчиси Фазл-ур-Раҳмон Покистон бош вазири Имрон Хонни ағдариш ва мамлакатни бошқариш ниятида эканлигини айтди.
"Ҳозирги ҳукуматнинг даври тугади. Покистонни биз бошқарадиган вақт келди. Амалдаги ҳукумат чекиниши лозим, сабримизни синаманг. Биз ҳукмрон режимдан қутулмагунимизга қадар норозилик билдирамиз. Ҳозирги ҳукумат бир йил ичида Покистоннинг 70 йил давомидаги барча ҳукуматлари биргаликда олган пулларидан ҳам кўпроқ пул олди", деди у "Қутулиш марши" деб номланган норозилик акциясида.
1 ноябрь куни Фазл-ур-Раҳмон мамлакат бош вазиридан 48 соат ичида истеъфога чиқишни талаб қилди.
"Бош вазирнинг истеъфога чиқиш учун 48 соат вақти бор. Акс ҳолда бошқа стратегияни танлашга мажбур бўламиз", деди Раҳмон.
27 октябрда "Жамоат уламои Исломи" партияси тарафдорлари бошқа йирик мухолифат бирлашмалари билан биргаликда Покистоннинг турли шаҳарларидан Исломобод томон йўл олишди. Улар 1 ноябрь куни Исломободга етиб келишди. Ташкилотчилар бош вазир Имрон Хоннинг истеъфосини талаб қилиб муддатсиз иш ташлаш ўтказишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
18:21 / 04.11.2024