Туркистонда «Бир йўл – бир тарих» туристик форуми бошланди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида «Туркистон: бир йўл – бир тарих» халқаро туристик форуми ва ҳунармандлар фестивали ўтказилмоқда.
4 ноябрь куни йирик тадбир Туркистон шаҳрининг маданият уйи конференция залида бўлиб ўтди. Унда 16 давлатнинг 300 нафардан ортиқ туризм соҳаси вакиллари иштирок этишди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Форумда Қозоғистон расмийлари қаторида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Оққулов нутқ сўзлади.
Халқаро форумдан кўзланган мақсад – туристик ҳакмкорликни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, Буюк ипак йўлида жойлашган Туркистоннинг туристик имкониятларини кенгайтириш, тўғридан-тўғри инвестицияни жалб этишдир. Тадбирнинг Ўзбекистон учун аҳамияти шундаки, унда туризмнинг турли йўналишларида манфаатли меморандумлар имзоланди.
Форум доирасида 4-5 ноябрь кунлари «Silk Road Craftsman – 2019» халқаро ҳунармандлар фестивали ўтказиш режалаштирилган. Унда Ўзбекистон, Озарбойжон, Туркия, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Афғонистон каби мамлакатлардан 200дан ортиқ ҳунармандлар қатнашишади. Ярмарка ҳунармандчилик анъаналари сақланиши ва янада кенг ёйилишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
12:47 / 22.11.2024