Ўзбекистон | 11:45 / 08.11.2019
8158
1 дақиқада ўқилади

ИИВ расмийси: «Ўзбекистонда қўшфуқароликни қонунийлаштириш масаласи кун тартибида эмас»

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда қўшфуқароликни қонунийлаштириш масаласи кўтарилаётгани йўқ. Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Шоҳрух Ғиёсов 7 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Тадбирда Ўзбекистонда нега қўшфуқароликка рухсат берилмаслиги бўйича савол берилди.

«Менимча, бу масала кўтарилаётгани йўқ. Қўшфуқаролик Ўзбекистонда қонун билан тақиқланган. Бу халқаро тажриба, жуда кўплаб давлатларда икки фуқаролик қонунан тақиқланган. Ўзбекистонда қўшфуқароликка рухсат берилмаслигининг кўплаб сабаблари бор. Асосий сабаби қайсидир давлат ўзининг манфаатларини бошқа бир мамлакатда лоббилаштиришига йўл қўйилмаслигидир», дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ «Буюк Келажак» эксперти Ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилган, «Юксалиш» умуммилий ҳаракати бунга муносабат билдириб, Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт босқичида қўшфуқаролик долзарб масала эмас деган эди.

Мавзуга оид