Ўзбекистон | 23:11 / 08.11.2019
20039
5 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида автобуслар тўқнашуви, Навоийда ҳаво ҳужумига қарши ракета синови, Қозоғистонга кетаётганларга огоҳлантирув ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 8 ноябрь, жума куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

·       Президент нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди

·       Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси республикадаги сиёсий партияларга мурожаат билан чиқди

·       Товарнинг божхона қийматидан 30 фоизни ташкил этувчи ягона божхона тўлови жорий этилмоқда — Президент қарори

·       Мудофаа вазирлиги бўлинмаси ҳаво ҳужумига қарши ракетани амалда муваффақиятли қўллади

·       ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларга эслатма билан чиқди

 

Иқтисодиёт ва молия

·       Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш бўйича стратегия керак — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

·       «Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси «иномарка»лар импортига имтиёзли ставка бекор қилиниши ҳақида

·       Электр энергиясини ишлаб чиқариш табиий монополия соҳасидан чиқариб юборилади – Монополияга қарши курашиш қўмитаси

·       «Нон ишлаб чиқарувчилар ҳали тўла қувват билан ишламаяпти». Мутахассислар нарх билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришди

·       Унга ҳам импорт божи қўлланиши нон нархига таъсир қиладими? Мутахассис жавоб берди

 

Жамият

 ·       Сайловларда фуқаролик жамиятлари институтларининг роли қандай?

·       Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги вақтинча узилишлар ҳақида огоҳлантирди

·       Энергетика вазирлиги: ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси учун тўловни 99 фоизгача оширди

·       Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахсларнинг ярмидан ортиғига фуқаролик берилиши кутилмоқда — ИИВ расмийси

·       ИИВ расмийси: «Ўзбекистонда қўшфуқароликни қонунийлаштириш масаласи кун тартибида эмас»

 

Долзарб мавзулар, таҳлилий мақолалар

·       Чироқчидаги икки қишлоқ муаммолари: уларни мутасаддилар қай тарзда ҳал этишмоқчи?

·       Тошкент вилоятида 2та автобус ЙТҲга учради. Автобусларда жами 39 нафар йўловчи бўлган

·       Қачонгача? Водий вилоятларида қиш бошланмай электр таъминоти издан чиқди

·       «Туркияга ўйнагани кетганимиз йўқ эди...» Мигрантлар муаммоси Нодира Қодирова оиласи мисолида

·       Аукционда сотилган ферма машмашаси. Тадбиркор ҳозир нега қамоқда?

·       «Бизда уй ҳам, пул ҳам йўқ» — ҳазораспликлар қурувчи ташкилотга алданиб қолишди

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди

·       Туркия асирга олинган ИШИД жангариларини ўз юртларига қайтаради

·       Дунёдаги умумий қарз 188 триллион долларга етди

·       Имомали Раҳмоннинг тансоқчилари Парижда тожик мухолифатчилари билан муштлашиб кетишди

·       Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Элдор Шомуродов гол+пас бўйича ҳам «Ростов» етакчиси

·       Ҳафта ўйинлари: Англияда «Ливерпуль» - «Манчестер Сити», Германияда «йил ўйини», Италияда азалий рақиблар тўқнашуви

·       Европа Лигаси. «МЮ» ва «Эспаньол» плей-оффда, «Рома» мағлубиятга учради

·       Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди

Мавзуга оид