Ўзбекистон | 10:10 / 10.11.2019
8034
2 дақиқада ўқилади

Қўқон эркин иқтисодий зонасида янги электр подстанцияси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантиришга қаратилган қарорларига мувофиқ, «Қўқон эркин иқтисодий зонаси» фаолият кўрсатмоқда.

Қўқон эркин иқтисодий зонасида ўз ичига иккита, яъни «А» ва «В» зоналарини бирлаштирган 110/10 кВли «Қўқон ЭИЗ» подстанцияси ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоятдаги ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Электр подстанциясининг «А» зонасида электр таъминоти бўйича қуввати 630 кВА бўлган иккита трансформатор, 19 дона замонавий ячейка ва электр қурилмалари ўрнатилди. Тадбиркорларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун 2 занжирли 110 кВли узунлиги 1,1 км бўлган электр узатиш тармоқлари қурилди.

«В» зонада эса 110/10 кВли қуввати 25000 кВА бўлган иккита куч трансформаторидан иборат подстанция қурилиб, 4,2 км масофада 2 занжирли 110 кВли электр узатиш тармоқлари қурилиш-монтаж ишлари якунланди. 24 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, узунлиги 1,5 км. бўлган электр узатиш тармоқлари тортилди.

«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, электр подстанциясининг ишга туширилиши нафақат эркин иқтисодий зонадаги тадбиркорлар учун, балки атроф ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳам катта қулайлик яратди», дейилади «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид