«Кўп ҳолларда «Нега юқори ташкилотга мурожаат қилсам, тумандан жавоб қайтарилди», деган саволлар берилади. Бунга жавобан айтиш мумкинки, ҳудуддаги масъуллар ҳам мансабдор шахс ва улар белгиланган қонунчилик доирасида ҳаракатланиш ҳамда қарор қабул қилиш ваколатига эга ҳисобланади», дейди Озодбек Жўрабоев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида шу бўйича берилган саволга жавобан.
ИИВ расмийсининг қўшимча қилишича, юқори турувчи ташкилотлар ҳудуддаги масъуллар юритувидаги ҳужжатларни олиб, унга тегишли ёзма муносабат ва топшириқ бериши мумкин. Лекин ҳудудий масъуллар ўзлари бошлаган ишни охиригача тугатиб, қарор қабул қилиши шарт бўлади.
Агар мурожаатчи ҳудудда қайтарилган жавобдан қониқмасагина ундан юқори турувчи ташкилотга мурожаат қилиши мумкин.














