Жаҳон | 15:10 / 01.12.2019
12239
1 дақиқада ўқилади
Наполеоннинг этиги 117 минг еврога сотилди
Француз императори Наполеон Бонапартга тегишли бўлган этик Париждаги аукционда 117 минг еврога сотилди. Бу ҳақда Drouot аукцион уйи маълум қилди.
Этик дастлаб 50-80 минг еврога баҳоланган.
Drouot’да маълум қилинишича, Наполеон ушбу этикни Муқаддас Елена оролига охирги сургуни вақтида кийган. Сўнгра ушбу этик Наполеон ҳайкалини яратиш устида ишлаган ҳайкалтарош Карло Марочеттига берилган. Марочетти эса уни сенатор Пол Ле Руга совға қилган ва шундан кейин этик сенатор оиласида сақлаб келинган.
Мавзуга оид
10:27 / 16.12.2023
Тахтасиз ўйналадиган шахмат, Бонапартнинг амалга ошмаган қочиш режаси, қиролни мот қилган йигит — ҳаммаси шахмат ҳақида
21:49 / 20.11.2023
Наполеоннинг шляпаси аукционда 2,1 млн долларга сотилди
19:02 / 24.06.2023
Наполеонни «чўктирган» уруш. Франциянинг Россияга юриши
19:10 / 08.12.2021