Ялпи мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева кириш нутқи билан очиб берди. Танзила Норбоева қонунлар ижросини таъминлашда парламент сўровлари катта самара бераётганини таъкидлади. Шунингдек, айрим сенаторларни танқид остига олиб, улар ўз ҳудудидаги муаммоларни кўтариб чиқишда сусткашликка йўл қўйишганини қайд этди.

Ялпи мажлис кун тартибига 17та масала киритилган бўлиб, шулардан 11таси қонун муҳокамасидир.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг энг олий органида ўтган ялпи йиғилишдан фотолавҳаларни тақдим этади.

Наманган вилояти ҳокими сенатор Хайрулла Бозоров
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофур Мирзаев
Давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент
маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев
Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зоир Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими,
сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев ва сенатор Рустам Иноятов