Спорт | 14:50 / 30.12.2019
17926
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон миллий жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан воз кечди

Ўзбекистон миллий жамоаси 2020 йил март ойида Қозоғистон миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказмайдиган бўлди.

Championat.Asia манбаси берган хабарга кўра, қозоғистонликлар устози, чехиялик мутахассис Михал Билек УЕФА аъзосининг Осиё жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказишида маъно йўқлигини айтган ва баҳснинг бекор қилинишига эришган.

Ўзбекистон – Қозоғистон ўйини 26 март куни Тошкентда ўтказилиши лозим эди. Бу ҳақда аввалроқ ҳар иккала мамлакат Футбол Федерациялари келишиб олишган эди.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари сўнгги марта 2007 йилда, Чимкент шаҳрида ўтказилган «Алма-ТВ Кубоги» доирасида тўқнаш келишган ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида Қозоғистон билан 6 марта ўйнаган ва 2 марта ғалаба қозониб, 1 марта ютқазган. 3та баҳс дуранг натижа билан якунланган.

Энди Ўзбекистон миллий жамоаси 26 март куни Арманистон билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин. Гап шундаки, 30 март куни арманлар Алматида Қозоғистон миллий жамоаси билан ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши лозим. Шу туфайли, Арманистон миллий жамоаси Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга «кириб ўтса» ажаб эмас.

Мавзуга оид