Хитой патент идораси Ўзбекистон олимларининг ишланмасига патент берди
2019 йилнинг декабрида Хитой Халқ Республикаси патент идораси ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган пахта генларини нокаут қилиш (ўчириш) инновацион технологияси бўйича патент аризасини тасдиқлади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, ўзбекистонлик олимлар ишлаб чиққан пахта генини нокаут қилиш технологияси Ўзбекистон, АҚШ, Миср ва Россияда патентлар ҳамда халқаро РCТ патентини олган. Яна бир патент жаҳон миқёсида лицензиялаш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Хитой пахта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, Хитой пахтанинг юқори сифатли ва ҳашаротларга чидамли ҳамда янги патоген навларини яратишда замонавий биотехнологик усуллардан кенг фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳам олимларимиз технологияси учун Хитойда патент олиниши тижоратлаштириш учун катта имкониятларни очади.
Пахта генларининг нокаут (ўчириш) технологияси олтинчи авлод инновацион технологияси ҳисобланади. У 2008 йилда ўзбек олимлари томонидан ихтиро қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати кўмагида олиб борилган кейинги тадқиқотлар “Порлоқ“ ғўза туркумидаги юқори ҳосилли, барвақт пишувчи, узун толали, қурғоқчиликка ва тузга чидамли биотехнологик навларнинг яратилишига олиб келди. Мазкур технология дунёда илк бора пахтанинг бир вақтнинг ўзида бир нечта қимматли хусусиятларини такомиллаштириш имконини берди. Айнан муайян навнинг бир нечта хусусиятларини бир пайтнинг ўзида ўзгартириш пахта селекциясида асосий муаммо ҳисобланади. Натижада янги навларнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 40 центнерга етди, 4.2 микронейрли, -37.9 (Стр) пишиқликдаги ва тола узунлигига 38-40 мм бўлган юқори сифатли тола олиш имконини берди.
Мавзуга оид
19:02 / 16.10.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудларда мигрантлар меҳнатига янги чекловлар ўрнатилди
22:45 / 17.09.2024
Петербургда меҳнат мигрантларининг 7 мингдан ортиқ патенти бекор қилинди
20:28 / 18.04.2024
Россияда мигрантлар бир патент билан бир неча ҳудудда ишлаши мумкин бўлади
00:50 / 12.01.2024