Иқтисодиёт | 13:20 / 27.01.2020
21314
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси ўсди

Марказий банк 28 январдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 16,28 сўмга ошиб, 9563,33 сўмни ташкил қилди. Евро курси 44,11 сўмга арзонлаб, 10 541,66 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 1,17 сўмга пасайган ва 1 рубль 153,89 сўмга тенг бўлган.

Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 3,71 сўмга тушиб, 9547,05 сўмни ташкил қилган, евро курси 34,68 сўмга арзонлаб, 10 585,77 сўмга тенг бўлганди.

Мавзуга оид