Фаластин араб ва мусулмон элчиларини «аср келишуви»ни эълон қилиш маросимида қатнашмасликка чақирди
Фаластин ҳукумати араб ва мусулмон элчиларини Вашингтонда бўлиб ўтадиган Фаластин-Исроил низосини ҳал қилиш бўйича АҚШ режасининг эълон қилиниши маросимида иштирок этмасликка чақирди. Фаластин ҳукумати расмий вакили Набил Абу Рудейна ана шундай баёнот билан чиқди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй 28 январь куни "аср келишуви"ни эълон қилишини билдирганди.
"Биз араб ва мусулмон элчиларини Фаластин халқи ҳуқуқларини бузиш ва Шарқий Қуддусда пойтахти бўлган Фаластин давлатининг шаклланишига тўсқинлик қилади деб ҳисоблаётган ёвуз "аср келишуви"ни эълон қилиш маросимида иштирок этмасликка чақирамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда WAFA агентлиги.
Фаластин раҳбарияти вакили айрим араб ва мусулмон давлатлари элчилари маросимда қатнашишдан бош тортишганини айтди, аммо гап қайси давлатлар тўғрисида бораётганлигига аниқлик киритмади.
"Аср келишуви" – Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш бўйича АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган режа. Ушбу ҳужжатнинг эълон қилиниши бир неча марта ортга сурилганди.
Вашингтон мазкур режани ишлаб чиқишни уч йил аввал бошлаганди. Америка ОАВнинг маълум қилишича, режа иқтисодиёт ва инвестицияларга қаратилган.
Аввалроқ Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилишни рад этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024