Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) экинлардан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида такрорий (ўртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида такрорий (ўртаки) экинлардан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлар ҳисоб-китоби;
2020 йилда ҳар бир деҳқон хўжалигида ва томорқа ер участкасида юқори даромад берадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, моддий-техник ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
”Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларида 2020 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида экиладиган баҳорги ва такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини мавсум давомида ажратилган сув лимитлари доирасида сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, ўз вақтида сув билан тўлиқ таъминлаши белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

















