Спорт | 12:36 / 03.02.2020
7311
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси БААда йиғин ўтказиб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Фото: Tribuna.uz

Вадим Абрамов бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 31 март кунги Яманга қарши ўйин олдидан йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

«Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз февраль ойида БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик. Бош жамоамиз 18-24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Ўйин 23 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади» - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи «D» гуруҳида Ўзбекистон миллий жамоаси 5 учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид