Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминламоқчи
Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш режалаштирилмоқда
Фото: KUN.UZ
Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 апрелга қадар амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш;
яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор Интернет билан таъминлаш;
800 минг кенг полосали уланиш абонент портларини ўрнатиш;
маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш;
40 та сервер қурилмаси ва 5 та комплект маълумотларни сақлаш тизимини ўрнатиш;
мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш;
олис аҳоли яшаш жойларида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш орқали 2 мингдан зиёд база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш;
оптик толали алоқа линиялари тармоқларини қуриш;
FTTx технологияси орқали 12 000 км оптик толали алоқа линияларини қуриш;
лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматларини кенгайтириш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК.
Мавзуга оид
18:58 / 28.03.2026
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори тайинланди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
08:41 / 12.03.2026
Телеком ва IT хизматлари ҳажми 7 трлн сўмга яқинлашди
15:45 / 19.02.2026