2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 апрелга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш;
бу жараёнга нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиш;
солиқ органлари тизим учун малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш тартиби белгиланади.
Ижро учун масъуллар - Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.















