12:40 / 17.02.2020
0
22240

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи ҳафта пасайди

Марказий банк 18 февралдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 10,67 сўмга тушиб, бир доллар 9528,49 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 119,35 сўмга пасайиб, 10 319,35 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 1,30 сўмга қимматлашган ва 1 рубль 150,07 сўмга тенг бўлган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафтада расмий курс 2,58 сўмга тушиб, 9539,16 сўмни ташкил қилган, евро курси 145,95 сўмга пасайиб, 10 438,70 сўмга тенг бўлганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top