Ўзбекистон | 17:41 / 24.02.2020
8650
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев: Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши Ўзбекистоннинг геосиёсий жиҳатдан янги босқичга чиқишига сабаб бўлиши мумкин

Халқаро пресс-клубнинг ташқи сиёсатга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов ва бошқалар иштирок этди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилиши Ўзбекистоннинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан янги босқичга чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

“Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилиши Ўзбекистоннинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан янги босқичга чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Глобаллашувнинг энг асосий жиҳати бу боғлиқликдир. Агар буни қайси давлат тушуниб етса, бошқа давлатлар билан очиқлик сиёсатини олиб боради. Йилига террористик ҳаракатлардан дунё бўйлаб 24 минг одам ҳалок бўлмоқда. Бу можаролар битта ёки иккита давлатга эмас, балки жуда кўп давлатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Ўтган йил бутун дунёдаги иқтисодий ўсиш тенденцияси охирги ўн йилдаги энг паст кўрсаткични кўрсатди. Бу шубҳасиз, Ўзбекистонга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди”, - деди Содиқ Сафоев.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили президент иштирокида 18та олий даражадаги учрашув ташкил этилди. 

“Булар ҳақида сиз ОАВдан билиб олмоқдасиз.  Бироқ, бу жараёнларнинг барчаси ниҳоятда машаққатлидир. Ушбу учрашувлар ортида минглаб таҳлиллар, хулосалар ва натижалар ётади”, - дейди Сенат раисининг биринчи ўринбосари.

Мавзуга оид