17:53 / 02.03.2020
1
22915

Ким бўлса ҳам ёрдам бергандан Худо рози бўлсин, жуда хор ҳолатда қолдим...

Тошкент вилояти, Янгийўл туманининг «Озод» маҳалла фуқаролар йиғини. Кеч бўлиб қолганига қарамай, Сирдарё вилоятидан қайтишда Бахт кўчаси, 35-уйда истиқомат қилувчи юртдошимиз ҳолидан хабар олдик. Мақсадимиз, холис ниятли, саховатпеша, эҳсонсевар ватандошларимизнинг хайрли ишларига сабабчи бўлиш ва савобли амалга шерик бўлиш.

Биз Қурбонбек ака билан узоқ суҳбатлашдик, унинг дардини тингладик. Бир вақтлар устачилик қилган, бугунги кунда кўзи мутлақ ожиз бўлиб қолган, биринчи гуруҳ ногирони Қурбонбек ака ҳамюртларининг саховатига, ёрдамига муҳтож.

«2018 йил хотиним белидан суяк емирилишига чалиниб бўлиб, сил касаллиги шифохонасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ҳаракат қилдим. Борди, ётди, операция қилинадиган бўлди, лекин юраги кўтармади. Менинг ҳам юрагим ёмон бўлгани учун даволанишга пул қидира бошладик. Ҳеч қаердан пул тополмадим, кўзим кўрмайди, биринчи гуруҳ ногирониман.

Мен ҳозир товуқхонада турибман. Бу ерда товуқ, ғоз, ўрдак боқардик. Кўзим кўрган вақтлари қурганман. 10-15 йил олдин. Ҳозир мана шу аҳволга тушиб қолдик. Хотиним шамоллаб, мазаси бўлмай, Келесдаги сил касалликлари шифохонасида ётибди. 6 ойдан бери ёрдам берадиган одам қидираман. Жуфт рақамли телефонларга қўнғироқ қилиб, илтимос менга ёрдам беринглар, деб 6 ойдан буён ялинаман. Нонсиз ўтирган вақтларим ҳам бўлди (йиғлайди).

4 йил овора бўлиб, ногиронликка чиқдим. Худо ўзи, раҳми келдими, сиз қўнғироқ қилдингиз. Асаб туфайли, оёғим ишламай қолди. Худо насиб қилиб, хотиним (шифохонадан) чиқиб қолса, пенсияни олиб даволанаман. Миямда ўсимта бор, тутқаноғим бор, қанд касаллигим бор. Бир амаллаб, оёққа туриб олса бўлди эди. Сизларга қўнғироқ қилганим, озгина ёрдам бериб юборсаларинг, ким бўлса ҳам ёрдам берса, Худо рози бўлсин. Жуда хор ҳолатда қолдим», - дейди Қурбонбек ака.

Азиз саховатпарвар ватандошлар, хабарингиз бор, сиз-у биз неча-неча ёрдамга муҳтож, даволаниш илинжида бўлган ҳамюртларимиз оғирини енгил қилиб, дуоларини олдик. Бундай натижаларга ўзбек халқи биргаликда эришди ва эришиб келмоқда.

Келинг, яна бир ҳамюртимиз, сочига оқ тушган отахон дуосини олайлик, оғирини енгил қилайлик. Умидимиз, яхши амалларимиз савоби кўпайтириб берилса!

Ушбу хайрия акцияси поёнига етди, ёрдам берганларга Аллоҳ савобларини кўпайтириб берсин!

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top