2 март куни айни масала юзасидан Интерпол миллий марказий бюросида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Avto 60 oy» раҳбари Жамшид Баҳодировнинг онаси Малоҳат Зокирова ҳам қатнашиб, йиғилганларга мурожаат қилди.

«Сизлардан ёрдам сўрайман, ҳеч кимнинг пулини еб кетмайди. Ҳамма пулларинг «Avto oltmish oy»нинг ҳисобида турибди. Пулларингни қайтаради. Ўзи қийналгани учун, халққа ёрдам бериш учун бу ишларни қилган. Агар жиноят қилган бўлса, жинояти суд давомида кўриб чиқилади.

У эҳсонлар қилган, меҳрибонлик уйларига хайриялар берган. Лекин бировларнинг пулини еб кетган жойи йўқ. Болам сизларга зарар етказган бўлса, ҳаммаларингдан узр сўрайман. Худо хоҳласа, суддан эсон-омон чиқса, пулларингни қайтариб беради», деди у.

Малоҳат Зокирова

Онанинг сўзларига ИИВ Тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев муносабат билдирди.

«Сиз ҳозир етказилган зарарнинг ҳаммаси қоплаб берилади, деб айтяпсиз. МЧЖ ҳисоб рақамидаги пуллар ва мол-мулклар 34 миллиард сўмни ташкил қиляпти. Одамлардан эса 57 миллиард сўм жалб қилинган. Қолган маблағлар қаерда?

Жамшид Баҳодировда 18 минг 818 нафар одамга худди шунча автомашина етказиб бериш мажбурияти бор. Шунча фуқародан 96 нафари транспорт воситаси олган холос. Қолганларга қайси пул маблағлари ҳисобидан автомашина қилиб беради? У фаолиятини 10 миллион сўм билан бошлаган. Устав фондини шакллантирмаган.

Эҳсон қилишдан олдин 18 минг нафардан ортиқ одам олдидаги мажбуриятини бажариши керак. Агар фаолиятида фойдага кирса, сўнгра хайриялар қилиши мумкин. Аммо шартнома бўйича мажбуриятини бажармай туриб, фуқаролардан олинган пулларни хайрияларга сарфлашга ҳаққи йўқ», – деди Долихўжаев.

Малоҳат Зокирова тергов пайтида ўғлига тазйиқ ўтказилганини айтмоқда – иддао ўз исботини топмаса, у жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Тергов жараёнида боламга нисбатан тазйиқлар бўлди. Ўғлимни менга ёзган хатида ёзилишича, 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси «Тоштурма»дан олиб келишган. Ўшанда тазйиқ ўтказишган.

Наркология диспансеридан ҳам одам олиб келишган экан. Ўша ерда Алишер «опер» ва Фарҳод Эргашев бўлган. Алишер «опер» ўғлимдан 900 минг доллар талаб қилган.