Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 3 март куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).
Қўй гўшти 39 000 сўмдан 70 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (70 000 сўм) кузатилди.
Картошка 1 200 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳри «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозорлари»да кузатилди (4 000 сўм).
Сабзи 7 00 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (700 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилди.
Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).















