Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўрижар каналидан мурда топилди. У Миллий гвардия ходимларидан қочгани айтилмоқда
Миллий гвардия ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган бир нафар шахснинг ортидан қувгани, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлагани ва орадан икки ҳафта ўтгач унинг мурдаси топилгани тўғрисида хабар тарқалди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Facebook ижтимоий тармоғида Бўрижар каналидан мурда топилгани ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг ёзишича, Facebook’да жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган бир нафар шахснинг ортидан қувгани ҳақида маълумот берилган.
Билдирилишича, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
15:23 / 28.01.2026
Миллий гвардия қўмондони ўзгарди
12:50 / 29.11.2025
Маҳаллалар, туристик масканлар ва мактабларда қўриқлаш кучайтирилади
08:20 / 28.11.2025