Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди
Коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор. Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқда
Фото: kp.kz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди.
Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда.
«Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор. Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
Даволаш муассасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд», - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.
Бундан олдин, Баҳром Алматов агар коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмаслиги ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025