Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақсадсиз фойдаланилган 52та стикер бекор қилинди. Машиналар жарима майдончасига қўйилди
Масъул ташкилотлар томонидан стикерлардан белгиланган мақсадларга зид равишда ёки уларни суистеъмол қилган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлар агентлиги ахборот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель соат 18:00 га қадар Давлат хизматлари марказларига автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома талаб этиб, жами 168 минг 521та ариза келиб тушган. Шундан, 163 минг 444та кўриб чиқилиб, 28 минг 73таси қаноатлантирилган (16,7 фоиз), 135 минг 371таси эса рад этилган (80,3 фоиз).
Қайд этилишича, 6 апрель куни соат 20.00дан 7 апрель соат 6.00га қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирлари натижасида 52та стикер бекор қилиниб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди.
«Бу каби назорат-рейд тадбирлари мунтазам равишда республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши ҳақида огоҳлантирамиз», - дейилади ДХА хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон баёнига асосан Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари марказлари томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар (стикер) берилиши йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
23:03 / 12.08.2020
15 августдан машинада кун давомида ҳаракатланиш мумкин бўлади
16:42 / 03.08.2020
Экспортчилар уюшмаси раисининг Kun.uz'да эълон қилинган мурожаатидан сўнг, Фарғонада тадбиркорларнинг транспортда ҳаракатланишига қўйилган чеклов олиб ташланди
11:58 / 17.07.2020
Дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади. Кимларга рухсат бор?
12:58 / 09.07.2020