АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича навбатдаги антирекорд қайд қилинди
АҚШда бир кун ичида коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича янги антирекорд қайд қилинди. Охирги 24 соат ичида мамлакатда 1973 киши коронавирус қурбони бўлди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Умумий ҳисобда АҚШда коронавирусдан вафот этганлар 14,8 минг кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони эса 435 мингдан ошиб кетди. 24 минг киши касалликдан соғайган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари Нью-Йорк, Нью-Жерси, Луизиана ва Иллинойс штатларига тўғри келмоқда. Бу борада “рекордчи” Нью-Йорк бўлиб, бу ерда 24 соат ичида 779 қурбон қайд қилинган. Ҳаммаси бўлиб штатда 6268 киши коронавирусдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг аксариятини лотин америкаликлар ва қора танлилар ташкил қилмоқда.
Чикаго шаҳрида коронавирусдан вафот этганларнинг 71 фоизини афроамерикаликлар ташкил қилмоқда. Мичиган штатида қора танлиларга ўлим ҳолатларининг 40 фоизи тўғри келмоқда, ваҳоланки штатда бундай аҳоли умумий аҳолининг 14 фоизини ташкил қилади. Луизианада ҳам коронавирусдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи афроамерикаликлар ва лотин америкаликларга тўғри келмоқда.
АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучининг таъкидлашича, афроамерикаликлар касалликлар, жумладан янги турдаги коронавирусга кўпроқ чалиниши мумкин. Шу сабабли Фаучи ёш ва кекса афроамерикаликларни қўшимча эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирган. У ирқий тенгсизлик муаммоси одамлар саломатлиги масаласи билан туташ бўлмаслиги кераклигини айтган. “Бугун биз қила оладиган иш – бу хавфга йўлиқиши мумкин бўлган одамларни уларнинг ҳалокатига олиб келувчи ҳолатга тушиш хавфидан огоҳ қилиш”, деб айтган Фаучи.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024