Жамият | 11:54 / 12.04.2020
65358
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда икки қаватли уйнинг бир қисми ўпирилди. 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аҳоли яшовчи кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

12 апрель куни соат 06:43да Каттақўрғон шаҳри, «Гўзалкент» маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ҳаво газ аралашмаси чақнаши натижасида чақнаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида икки қаватли бинонинг битта подъезди қулаб тушган.

«Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди, беш нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди», дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид