Иқтисодиёт | 11:06 / 13.04.2020
25936
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 9700 сўмга яқинлашди

Марказий банк 14 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 103,26 сўмга ошиб, бир доллар 9693,36 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 234,71 сўмга кўтарилиб, 10 599,69 сўмга етди.

Рубль курси ҳам 7,03 сўмга ошган ва 1 рубль 131,43 сўмга тенг бўлган.

Мавзуга оид