Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон IOSCO’нинг кўп томонлама меморандумини имзолаш жараёнини тезлаштиради
IOSCO MMOU 2002 йилда қимматли қоғозларни тартибга солувчилар - IOSCO аъзолари ўртасида ахборот алмашиш ҳамда молия бозорида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги жорий йил охирига қадар IOSCO’нинг маслаҳат олиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда ахборот алмашиш тўғрисидаги кўп томонлама меморандумини (MMOU) имзолашни режалаштирган.
Агентлик хабарига кўра, айни масала 13 апрелда агентлик раҳбарияти ҳамда IOSCO ташкилотининг етакчи маслаҳатчиси Изабель Пастор раҳбарлигидаги котибият вакиллари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда муҳокама қилинди.
Конференция давомида меморандумни имзолаш учун Ўзбекистон томонидан қонунчилик базасини тайёрлаш жараёнини тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Агентлик томонидан IOSCO MMOU кўп томонлама меморандумининг имзоланиши Ўзбекистон жаҳон стандартлари ва тамойилларига амал қилаётганлиги, биржа фаолияти шаффофлиги таъминланганлигини кўрсатиб, бу эса, ўз навбатида, чет эллик инвесторларни жалб этиш имконини беради.
«Меморандумни имзолашимиз йирик халқаро инвесторларни бизнинг қимматли қоғозлар бозоримизга киришдан қўрқмасликка чақириб, унинг шаффофлигини ва ноқонуний операциялар, хатти-ҳаракатлардан ҳимояланганлигини кўрсатади. Шунингдек, бу Ўзбекистоннинг қонунчилик ва назорат базаси халқаро экспертизадан ўтиб, ижобий баҳоланганлигидан дарак беради», - деб таъкидлади агентлик директорининг биринчи ўринбосари Турсун Маҳкамов.
Ҳозирги кунда молия бозоридаги ўзаро ҳаракатлар тўғрисидаги меморандумни (Multilateral Memorandum of Understanding, MMOU) дунёнинг 138 та давлати имзолаган.
IOSCO MMOU 2002 йилда қимматли қоғозларни тартибга солувчилар - IOSCO аъзолари ўртасида ахборот алмашиш ҳамда молия бозорида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қимматли қоғозлар бўйича халқаро комиссиялар ташкилоти (International Organization of Securities Commissions, IOSCO) халқаро молия ташкилоти бўлиб, қимматли қоғозларни тартибга солувчи миллий органларни қамраб олади. Унинг штаб-квартираси Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
13:54 / 28.08.2025
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланди
12:06 / 12.10.2022
Эмиссиявий қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш Ягона портал орқали амалга оширилади
07:28 / 24.02.2022
Жисмоний шахслар ва чет элликларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга рухсат берилади
10:29 / 05.11.2021