Жаҳон | 18:28 / 17.04.2020
5045
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқда март ойида автомобиллар савдоси 55,1 фоизга тушиб кетди

Евроиттифоқда март ойида автомобиллар савдоси 55,1 фоизга тушиб кетди, деб хабар берди Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси. 

Фото: DPA

ЕИнинг 26 мамлакатида ўтган ойда 567 308 дона машина сотилган. Бир йил аввал бу рақам 1,26 млн донани ташкил этганди.

ACEA бу пасайишни аксарият бозорларда коронавирусга қарши курашиш учун киритилган чекловлар билан боғламоқда. Хусусан, ЕИда кўплаб дилерлик марказлари ёпилган.

Энг юқори пасайиш Италияда кузатилди - 85,4 фоиз. Францияда автомобиллар савдоси 72,2 фоизга, Испанияда 69,3 фоизга ва Германияда 37,7 фоизга камайган.

Компаниялар орасида савдонинг сезиларли пасайиши Италия-АҚШ FCA Group компаниясида кузатилди – 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 76,6 фоиз.

Volkswagen автомобиллари савдоси 46,2 фоизга пасайди. PSA Group сотуви ҳажми 68,1 фоизга, Renault сотуви 64,7 фоизга камайди.

Mazda автомобилларининг ЕИдаги сотуви ҳажми 67,8 фоизга, Honda - 67,5 фоизга, Ford - 65,1 фоизга, Jaguar Land Rover - 61,3 фоизга, Nissan - 60,3 фоизга, Mitsubishi - 52,1 фоизга, Hyundai - 42,5 фоизга, BMW - 40,7 фоизга, Toyota - 41,2 фоизга, Daimler - 39,4 фоизга, Volvo - 33,2 фоизга пасайди.

Мавзуга оид