Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ходимларини иш билан таъминлаб келаётганлари ҳам давлатга ёрдам» –Икрамов пандемия шароитидаги тадбиркорларнинг 4 тоифаси ҳақида
Айни пайтда тадбиркорлар орасида ўз ташаббуси ёки имтиёзлардан фойдаланган ҳолда хайрия ёрдамларини кўрсатаётганлар ҳам, хайрия қилмаса-да, ходимларини иш ва маош билан таъминлаб турган ёки ўзи ёрдам сўраётган якка тартибда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлар тоифалари ҳам бор.
Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов хайрия тадбирларида қатнашаётган тадбиркорлар қатламлари ҳақида сўз юритди.
«Карантин вазиятида бизнес вакилларининг ижтимоий масъулияти кўриняпти. Дастлаб, тадбиркорлар ўз маҳалласидаги 100дан ортиқ оилаларни ўзи таъминлаб туришини айтган тадбиркорлар ташаббус кўрсатди. Булар – биринчи турдаги тадбиркорлар.
Иккинчи қатламдаги тадбиркорлар эса солиқ, банк ва молия имтиёзлари асосида хайрия кўмакларини кўрсатаётган тадбиркорлардир. Давлат томонидан ҳам давлат биноларида ижарада ўтирадиган 4 мингга яқин тадбиркорларнинг ижара пуллари бекор қилинди.
Тадбиркорларнинг учинчи қатлами карантин даврида ҳам ўз ходимларини иш ва маош билан таъминлаб келаётганлардир. Улар қўшимча хайрия қилишга имкон топмаётган бўлсада, ходимларини иш билан таъминлаб келаётганининг ўзи ҳам катта ёрдам ҳисобланади.
Тўртинчи қатламдаги тадбиркорлар эса якка тартибда фаолият юритадиган кам сонли ишчиларга эга тадбиркорлар тоифасидир. Айни пайтда уларнинг ўзига ҳам ёрдам зарур бўлмоқда», деди Адҳам Икромов халқаро пресс клубда.
Савдо-саноат палатаси раисининг сўзларига кўра, ҳеч қайси тадбиркор ёрдам кўрсатишга мажбурланаётгани йўқ, аксинча, ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиқаётганлар кўпчиликни ташкил этади.
«Тадбиркор ва ёрдамга эҳтиёжманд одамлар ўртасида ҳокимият, банк, солиқ, молия ташкилотлари туриб берса, тадбиркорларнинг ўзи маҳаллаларидаги ёрдамга муҳтож одамларни аниқлаб олади ва уларга кўмак кўрсатади», дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни ўтказилган видеоселекторда давлат раҳбари томонидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилиб, унинг доирасида тадбиркорлар имкониятидан келиб чиқиб ўз ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган эди. Давлат томонидан эса бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилиши ҳам маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026