08:07 / 24.04.2020
14676

Коронавирус юқтирганлар сони 100 мингдан ошган давлатлар еттитага етди

23 апрелда Туркияда 3 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Коча твиттердаги саҳифасида ёзган. Оқибатда мамлакатда вирус юқтирганлар сони 101 790 нафарга етди.

Фото: Reuters

Шу тариқа дунёда коронавирус юқтирганлар сони 100 мингдан ошган мамлакатлар яна биттага кўпайди. Туркиядан олдин Франция (120 804), Буюк Британия (138 078), Германия (153 129), Италия (189 973), Испания (213 024) ва АҚШда (887 787) беморлар сони 100 мингдан ошганди.

Олдинроқ Туркия коронавирус юқтирганлар сони бўйича вирус илк марта аниқланган Хитойни ортда қолдирган еттинчи мамлакат бўлганди. Кейинчалик Эрон ҳам бу борада Хитойдан ўтиб кетди. Вирус юқтирганлар сони бўйича рўйхатнинг 10-поғонасида турган Россияда касалланганлар сони кескин кўпайишда давом этиб, 62 мингдан ошди.

Тошкент вақти билан 24 апрель 05:00 ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирус юқтирганлар сони 2,7 миллионга яқинлашди. 737 мингдан ошиқ бемор тузалган бўлса, 188 мингдан кўпроқ инсон коронавирус сабаб вафот этди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top