Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИБ пандемиянинг иқтисодий оқибатларига қарши курашда Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вице-президенти Л.Павлова билан видеоконференция бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, глобал инқироз ҳодисаларининг миллий иқтисодиётга ва мамлакат аҳолиси фаровонлигига таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
ЕИБ вице-президенти Банк раҳбарияти Ўзбекистон томонининг сўровини кўриб чиқиб, пандемия ва унинг иқтисодий оқибатларига қарши курашда Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатишга қарор қилганлигини таъкидлади. Шу сабабли, ЕИБ миллий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион евро ажратади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ҳамда кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш учун Ўзбекистон тижорат банкларига 80 миллион евро миқдоридаги кредит линияларини очади.
Шунингдек, видеоконференция доирасида Ўзбекистонда ЕИБ лойиҳалари портфелини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ва ҳамкорликни янада кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Яқин келажакда Банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини 500 миллион еврога етказиш мақсадида янги инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
17:07 / 03.04.2025