Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 5-тур баҳслари якунланди.

Эркаклар ўртасида Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Венгрияга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари устидан ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон-2 терма жамоаси Филиппинни 2,5:1,5 ҳисобида енгди. Ўзбекистон-3 терма жамоаси Австрия билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Аёллар турнирида Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси АҚШ билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон-2 терма жамоаси Тунис устидан 4:0  ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон-3 терма жамоаси Мадагаскарни 3,5:0,5 ҳисобида енгди.

6-тур ўйинлари 21 сентябр куни ўтказилади.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқандда 27 сентябргача давом этади.