Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барча оилавий поликлиникаларда стоматологлар ишламоқда. 1003 рақами орқали яқинроқ бўлган навбатчи стоматология кабинети манзили айтилади» - ССВ
Шаҳарнинг барча туманларида навбатчи стоматологик кабинетлар иши таъминланган ва уларнинг бир қисми соат 21:00 гача, бир қисми эса — суткасига 24 соат шошилинч беморларни қабул қилишади.
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, агар шошилинч равишда тиш оғриб қолса, қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги, барча хусусий стоматологик клиникалар карантин даврида ёпилгани тўғрисида савол берилди.
“Барча оилавий поликлиникаларда стоматолог шифокорлар ишламоқда. Шунингдек, шаҳарнинг барча туманларида навбатчи стоматологик кабинетлар иши таъминланган ва уларнинг бир қисми соат 21:00 гача, бир қисми эса — суткасига 24 соат шошилинч беморларни қабул қилишади.
ССВ қошидаги "кол-марказ"га 1003 рақам орқали мурожаат қилсангиз, сизга яқинроқ бўлган навбатчи стоматология кабинетининг манзилини айтишади”, - деди Ҳабибулла Оқилов.
Бундан олдин, эҳтиёжманд фуқаролар карантин вақтида қандай қилиб дориларни бепул олиши мумкинлиги аниқлаштирилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026