Ўзбекистон | 16:17 / 08.05.2020
60424
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган навбатдаги нам ҳаво оқими кирмоқда.

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республикада кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 25-30 даражани ташкил қилади, бу ушбу кун меъёридан 5-7 даражага юқоридир.

Эртага, 9 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво беқарор бўлади. Айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир эрталаб ва кечқурун ёғади. Кундузги ҳарорат 21-26 даражагача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматларга яқинлашади.

Бугун ва эртага мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

10 майда республикада ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 3-5 даражага кўтарилади.

Мавзуга оид