Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Жума кундузи эса ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат 6−8 ноябр кунлари асосан +14…+17 даражани ташкил этади, кундуз кунлари эса ҳаво +25…+27 даража, жанубий ҳудудларда +30 даражагача исийди.

Шамол шарқдан 7−12 метр/сония тезликда эсади, 6 ва 8 ноябр кунлари баъзи жойларда 13−8 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумикн.

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 ноябрда айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 6 ноябрда кечқурун ёмғир ёғиши мумкин, 7−8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +13…+15, кундуз кунлари +24…+27 даража атрофида бўлади.