АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Гўзаллик салонлари ишга тушди. Улар учун қандай эҳтиёт чораларини қўллаш белгиланган?
Интернетда СЭС ходимлари салонларга бориб, санитария қоидаларига риоя қилинмаётгани учун жарима солаётгани ҳақида ўқияпман. Қандай санитария қоидалари ҳақида сўз кетяпти?
Мастерда нечтадан бир марталик кийим бўлиши лозим?
Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг бир марталик кийимни алмаштириш мажбурийми?
Қандай жарималар белгиланган?
Тасдиқланган "Санитария қоида ва меъёрлари" талабларида ҳаммаси батафсил келтирилган.
Асосийси, навбат тўпламаслик керак. Мижозлар белгиланган вақтда қабулга ёзилиб, келишлари лозим.
Асосий тамойил "Битта мастер — битта мижоз". Мастернинг халат ёки тиббиёт формасида бўлиши етарли.
Ниқоб, кўзойнак ва қўлқоп — мажбурий.
Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг иш ўрнини дезинфекциялаш зарур. Ҳар 2-3 соатда ниқоб алмаштирилади. Сочиқлар бир марталик ёки мижоз ўзи билан олиб келган бўлиши лозим.
Ускуналар дезинфекцияланади.
Бинони ўз вақтида шамоллатиш керак.
Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик белгиланган тартибда жаримага тортилишга сабаб бўлади.
Қачон бошқа профиллар бўйича тиббий хизматлар йўлга қўйилади — гинеколог, эндокринолог, стоматолог, кардиолог? Йил давомида битта одамда даволаниб юрган беморлар бор, тиббий муассасаларнинг барчасига рухсат бериш вақти келмадими?
Саволда қайд этилган йўналишлар бўйча ихтисослашган марказлар ва илмий текшириш институтлари, клиникалар ўз ишини давом эттириб келмоқда.
Жумладан, акушерлик ва гинекология маркази, перинатал марказлар, туғруқ комплекслар, онкология, кардиология, эндокринология, травматология ва ортопедия марказлари, кўз касалликлари ва бошқа клиникалар, стоматология ёрдам кўрсатиш муассасалари ҳам ишлаб турибди.
Айрим хусусий клиникалар карантин даврида ишлагани йўқ, лекин карантин чоралари юмшатилиши билан уларнинг ҳам фаолияти давом эттирилади.















