Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар авиакомпанияси дунёдаги барча тиббиёт ходимларига бепул чипталар тақдим қилади
Бу таклифдан дунёнинг барча шифокорлари, ҳамширалар, фельдшерлар, лаборантлар, клиник тадқиқотчилар ва фармацевтлар фойдаланиши мумкин.
Qatar Airways авиакомпанияси пандемия шароитида меҳнат қилаётган дунёнинг барча тиббиёт ходимларига 100 мингта бепул чипталарни тақдим қилади.
«Бу жасур эркаклар ва аёлларнинг меҳнати учун миннатдорчилик билдиришга тил ва ишоралар ожизлик қилади. Умид қиламизки, чекловлар олиб ташланганидан сўнг, Qatar Airways чипталари уларга яхши ҳордиқ чиқариш имконини беради», деди авиакомпания директори Акбар Ал-Бокир.
«Агар тиббиёт ходими бўлсангиз сизга қуйидаги имкониятлар ва имтиёзлар берилади:
- сиз ва ҳамроҳингиз учун Qatar Airways йўналишларидан бирида дам олишга мўлжалланган экономкласс тоифадаги 2та бориш-келиш чипталари;
- Доҳадаги «Ҳамад» аэропортида жойлашган Qatar Duty Free магазинларида 35 фоиз чегирмалар», дейилади хабарда.
Бепул чипталар учун промокодлар 12 майдан 18 майгача берилади. Уларни 28 ноябргача фаоллаштириш мумкин. Акцияда иштирок этиш учун сайтдаги шаклни тўлдириш лозим.
Бундан ташқари, аэропортдаги рўйхатга олиш жойида тиббиёт ходими гувоҳномасининг асл нусхасини кўрсатиш талаб қилинади. Агар шифокор самолётга қўйилмаса, унинг ҳамроҳи ҳам учиб кетолмайди. Акция промокодлар тугаб қолгунга қадар давом этади. Улар мамлакатлар бўйича навбатма-навбат, барча маълумотлар текширилган ҳолда тарқатилади. Агар иштирокчи қаллоблик қилса, Qatar Airways уни акциядан четлатади. Чипталардан 26 май кунидан 10 декабргача фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026