Музраф Икрамов Адлия вазирлигига қайтди
Собиқ Адлия вазири, сўнгги бир йил давомида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Музраф Икрамов президент қарорига мувофиқ, адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Музраф Мубаракхўжаевич Икрамов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
2015 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бўлган, 2017 йилнинг августидан 2019 йил мартигача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган.
2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлигида уни янги лавозимга кузатиш маросими бўлиб ўтган.

Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

12:00 / 15.08.2017
Собиқ Адлия вазири Ҳисоб палатасига раис бўлди

21:10 / 01.08.2017