«2019-2021 йилларда Ўзбекистон жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепциясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, шунингдек тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Қийноқнинг олдини олиш қўмитасини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, ушбу қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи алоҳида орган, яъни инсоннинг қийноқдан ҳимоя қилишга доир конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича республика давлат бошқаруви органи сифатида ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириши, ўз фаолиятида президент ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлиши белгиланган.

Ҳозирги вақтда қарор лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишувдан ўтказилмоқда. Яқин кунларда лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш учун электрон тизимга жойлаштирилади», дея Светлана Ортиқованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, лойиҳада қуйидагилар қўмитанинг асосий вазифалари сифатида кўрсатилган:
- жисмоний ва юридик шахсларнинг қийноққа доир мурожаатларини кўриб чиқиш;
- қийноқ ҳолатларига доир ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга ошириш;
- жиноят ишини юритиш чоғида ушлаб турилган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш;
- қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
- қийноқ ҳолатлари содир этилишига шароит яратган мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарлик масаласи ҳал этилишини таъминлаш назарда тутилган.
Шунингдек, лойиҳада ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сутканинг исталган вақтида телефон орқали, шу жумладан видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиши мумкин бўлган Қийноқнинг олдини олиш қўмитасининг «







