Ўзбекистонда 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда фақат хусусий мактабгача таълим муассасаларига рухсат берилади.
Давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти 15 июнидан 1 июлига қадар, Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида босқичма-босқич йўлга қўйилади..
Бунда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, санитария-гигиеник хавфсизликнинг барча қоидалари ва стандартларига риоя қилинган бўлиши керак:
- мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
- мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
- ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
- тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.
Боғчаларнинг очилиши жадвали Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинади.
Бундан аввалроқ 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолати тасдиқланган илк кунда - 15 мартда Ўзбекистондаги барча боғчалар коронавирус туфайли карантинга олиниши маълум қилинганди.
















