«Сув тошқини оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 гектар ер майдони танланиб, 2640та хонадонга эга 66та кўп қаватли турар жой биноларини қурилиши бошланди.
Учта массивда кўп қаватли уй-жойлар қурилишида буюртмачи Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ва пудратчилар ўртасида тузилган шартнома асосида 200 млрд сўм маблағлар молиялаштирилди», – деди Жалол Арашев 17 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда.
- Сардоба, Дўстлик маҳалласи — 37та кўп қаватли уй
Сардоба туманининг Қўрғонтепа, Юртдош ва Дўстлик маҳалларида истиқомат қилган уйлари яроқсиз ҳолга келган хонадон эгалари учун пудратчи «Gold step invest» МЧЖ томонидан туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида 1480та хонадонга эга 37та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилди.
Қурилиш ишларига пудрат ташкилоти томонидан 41та қурилиш техникаси ҳамда 110 нафардан ортиқ қурувчи ходимлар жалб этилган.
Кўп қаватли уй-жойларнинг тасдиқланган бош режасига ва жойлашувига асосан 25та уйда котлаван, яъни ертўла қазиш ишлари олиб борилмоқда, 8та уйда бетон, 2та уйда каркас ва 4та уйда гидроизолация ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишлари учун аванс тариқасида 112 млрд 100 млн сўм молиялаштирилди.
- Мирзаобод, Ҳақиқат маҳалласи — 20та кўп қаватли уй
Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласи ҳудудида, Оқолтин туманининг Шодлик, Саховат, Аҳиллик маҳаллари, Мирзаобод туманининг Дўнгариқ, Мирзачўл, Ҳақиқат маҳалларида уйлари яроқсиз ҳолга келган хонадон эгалари учун пудратчи «White City Construction» МЧЖ томонидан 800та хонадонга эга 20та кўп қаватли уй-жойларни қуриш белгиланган бўлиб, шундан 5та уйда котлован қазиш ва 1та уйда бетон ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишларига пудратчи ташкилот томонидан 56та қурилиш техникаси ҳамда 400 нафардан ортиқ қурувчи ҳодимлар жалб этилган. Қурилиш ишлари учун аванс тариқасида









