"Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги 604-I-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланади.

Қайд этилишича, деҳқон хўжалиги оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ва ижарага олиш асосида тегишли бўлган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи оилавий хўжалик.

Деҳқон хўжалиги боғдорчилик ва узумчилик ёки сабзавотчилик ва полизчилик ёхуд бошқа қишлоқ экинлари етиштириш фаолияти йўналишлари билан шуғулланади.

Деҳқон хўжалигининг бошлиғи деҳқон хўжалиги фаолиятини юритиш учун номига ер участкаси ажратилган ўн саккиз ёшга тўлган муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс.

Деҳқон хўжалигининг бошлиғи ушбу хўжалик номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади.

Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда, у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш ваколатини ушбу деҳқон хўжалигининг аъзоларидан бирига бериши мумкин.

Деҳқон хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, хўжалик аъзоларидан бири унинг бошлиғи этиб тайинланади ва ерга бўлган ҳуқуқ унинг номига қайта расмийлаштирилиб, бу ҳақида ҳисобга олувчи органга хабар берилади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ суд тартибида ҳал этилади.

Деҳқон хўжалиги бошлиғи, унинг меҳнатга қобилиятли хотини (эри), болалари, набиралари, ота-онаси, болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари деҳқон хўжалиги аъзолари бўлиши мумкин.

Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун қуйидаги асосларга кўра ерга бўлган ҳуқуқни қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритиши орқали вужудга келади:

ушбу Қонун қабул қилингунга қадар ер участкасини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилганда;