08:50 / 22.06.2020
19753

Turkish Airlines Ўзбекистонга мунтазам рейсларни тикламоқда

1 июлдан бошлаб Turkish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган авиарейсларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида айтилган.

Рейслар ҳафтада тўрт марта амалга оширилади: Истанбулдан Тошкентга - сешанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари, Тошкентдан Истанбулга - душанба, сешанба, жума ва шанба кунлари.

Ҳозирги вақтда Туркия чет эл фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат бермоқда, аммо чегарада йўловчиларни тиббий назорат қилиш амалга оширилмоқда. Бу COVID-19 коронавирус касаллигига эҳтимолий тестни ҳам ўз ичига олган.

Top