2020 йилги Ҳаж ибодатида қанча зиёратчи иштирок этиши маълум қилинди
Ҳаж-2020 мавсумида Макка ва Мадина шаҳарларида 10 мингдан ортиқ зиёратчи иштирок этиши маълум қилинди
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳ бу йилги ҳаж мавсумида 10 мингдан ортиқ зиёратчи қатнаша олиши мумкинлигини маълум қилди. «Ҳаж-2020 мавсумида Макка ва Мадина шаҳарлари 10 мингдан ортиқ зиёратчини қабул қила олади», деган вазир.
Шунингдек, у 2020 йилги ҳаж зиёратчилари сони жуда чекланган бўлишига ойдинлик киритган.
«Бу йил зиёратчилар сони жуда чекланган бўлади ва ўн мингдан ошмаслиги керак. Бу ички ҳаж ҳисобланиб, чет элдан келган зиёратчилар қабул қилинмайди», деган Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳ.
Ҳаж зиёратчиларининг барчаси коронавирус учун тест топширади ва ҳаж амаллари тугагандан сўнг, 14 кун карантинга олинади.
Эслатиб ўтамиз, 22 июн куни Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан бу йилги Ҳаж ибодати фақат Саудия аҳолисидан иборат зиёратчилар иштирокида 28 июлдан 2 августгача бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
19:53 / 15.10.2024
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024