Onless.uz онлайн автомактаб платформасига келиб тушган аризалардан биттасининг мазмуни қуйидагича:

«Мен автомактабда ўқийман, бизнинг автомактабда дарслар видеоконференция дастурлари орқали ўтилади. Аммо бу тизим трафикни еб ташлаяпти. Ўқитувчимга буни тушунтирдим. Аммо тушунишни хоҳламаяпти. Охири хўжайиним ишхоналаридаги компьютердан менинг номимдан дарсга уланиб, ўз ишларини қиладиган бўлдилар. Давомат муаммосини шундай ҳал этдим, аммо мен таълим ололмаяпман. Эртага йўлга чиққанда қоидани билмаганим сабаб, ДАН ходими жарима қилса нима қиламан? Менга қандайдир ёрдам қила оласизларми?»

Мана шундай муаммолар билан кўпчилик бизнинг тизимда таълим олиш ниятини билдиришмоқда. 

Onless.uz автомактаблар учун тақдим этилган онлайн таълим платформаси бўлиб, тизимни яратишда асосий эътибор таълим сифатини оширишга ва ўқувчиларни назарий дарсларга янада қизиқтиришга қаратилган.  

Онлайн таълим - ўз ишидан ажралмаган ҳолда ишхонадан,уйдан ва бошқа жойлардан таълим олишга қаратилган. Тизим қуйидаги афзалликларга эга:

- Ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш жараёнидаги доимий назорат;

- Ўқитувчи томонидан ўқувчини доимий кузатув;

- Таълим сифатига оид умумий ҳисоботларнинг шаклланиши;

- Берилган топшириқларни бажариш жараёнини онлайн кузатиб бориш;

- Исталган қурилмадан, исталган жойдан ва исталган вақтда фойдалана олиш.

Мана шу афзалликлардан ҳам кўриб турган бўлсангиз керак, ўқувчига эффектив таълим онлайн таълимдир!

Тизим сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Дастур ўқувчининг қайси видеодарсни кўрган ёки кўрмаганлигини ва кўрган бўлса, қайси вақтда кўрганини аниқлаб боради. 
Ўқувчилар қайси дарсни қачон кўрганлиги аниқ кўриниб туради
  • Тизим ўқувчига видеодарсларни кўриб бўлганидан сўнг, 700талик шаблон ичидан мавзуга оид тестларни тақдим этади.